Ўзбек божгирлари 7,5 кило олтинни мусодара қилди

Ўзбекистоннинг Тожикистон билан чегарасида текширилган Нексия автомобилининг эҳтиëт ғилдираги ичидан 7,5 кило ҳужжатсиз олтин чиқди.

Ўзбекистон солиқ қўмитаси матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра¸ ғилдирак ичига яширилган бу олтинларни Ўзбекистон фуқароси Олимжон Раҳимов 300 минг сўм эвазига тожикистонлик Ғайрат исмли йигитга элтиб бериши лозим бўлган.

Олимжон Раҳимов олтин контрабандасида айбланиб¸ иши судга оширилган.

Ўзбекистон солиқ қўмитасига кўра¸ кейинги 11 ой ичида жами 228 кило олтинни (426 ҳолат) ноқонуний равишда мамлакатдан олиб чиқишнинг олди олинган.