Ўзбекистон-Хитой газ қувурини қуриш бошланди

“Марказий Осиё –Хитой” газ қувурининг учинчи тармоғи — Ўзбекистон-Хитой қувурини қуриш бошланди.

Бу ҳақда хабар қилган "ПортаL" сайти маълумотига кўра, Бухорода қувур қурилишининг бошланишига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтган.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг Хитойга сафари чоғида эришилган келишувга мувофиқ учинчи тармоқ қурилиши билан бу газ қувурининг йиллик газ етказиш қурби 25 миллиард метр кубга етади.

Умумий қиймати 2 миллиард 200 миллионга етиши тахмин қилинган қувур қурилишини 2013 йилгача якунлаш режалаштирилган.