Россия Президенти Дмитрий Медведев бугун парламент ялпи мажлисида қилган йиллик мурожаатида яқинда мамлакатда ўтказилган сайловлар билан боғлиқ танқидларни ҳурмат қилиши ва агар қонун бузулиш холлари қайд этилган бўлса уларни тузатишни ваъда берди.
Шунингдек, Медведев ўз чиқишида мамлакат шаҳарларида бўлган намойишларда ташқи кучларнинг таъсири бўлганига ҳам ишора қилиб ўтди.
Бу Медведевнинг президентлик лавозимида парламентда қилган сўнгги чиқишидир.
У март ойида бўладиган президентлик сайловига номзодини илгари сурмаган ва Владимир Путиннинг президентликка қайта сайланиши учун йўл очиб берган.
4 декабрда бўлган парламент сайловларида кўплаб сохтакорликларга йўл қўйилгани айтилган ва бундан норози минглаб одам Москва ва бошқа шаҳарларда намойиш ўтказган эди.