Портлашлар учун масъулиятни Ал-Қоида зиммасига олди

Ал-Қоиданинг Ироқдаги гуруҳи ўтган ҳафтада Бағдодда амалга оширилган портлашлар учун масъулиятни ўз зиммасига олди. Бир неча портлашдан 69 киши ҳалок бўлиб, 200 нафардан зиёди яраланган эди.

Ўзини “Ироқ исломий давлати”, деб атаётган гуруҳнинг Интернетда эълон қилинган баёнотида айтилишича, амалга оширилган ҳужумлардан мақсад қамоқда сақланаётган суннийларга руҳий мадад кўрсатиш ҳамда қатл этилганларни ёдга олиш бўлган.

Ўтган ҳафтада амалга оширилган зўравонликлар шиалар кўпчиликни ташкил қиладиган Ироқ ҳукумати билан суннийлар қавми вакили, вице-президент Тариқ ал-Ҳошимий ўртасида авжига чиққан зиддият фонида содир бўлди.