Гиннес учун ўзбекча ош

Ошпаз ош сузмоқда...

Ўзбек ошпазлари Гиннес рекордлар китобига кириш иштиëқида бирваракайига 4 тоннаю 700 килолик ош дамламоқчи.


Бу ҳақда Озодликка Ўзбекистон ошпазлари ассоциацияси президенти Акбар Умаров маълум қилди.

Жаноб Умаровнинг айтишича, 4 тонна 700 килолик палов дамлаш учун 1,5 тонна гурунч, 1 тоннаю 200 кило гўшт, шунча сабзи, 300 кило пиёз ва шунча ёғ кетади.

Режанинг бошқа тафсилотларини Акбар Умаровнинг ўзидан эшитамиз.