Ўзбекистон-Австралия ўйини Қаршидан Тошкентга кўчирилди

5 феврал куни Қарши шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган Ўзбекистон- Австралия ўйини Тошкентнинг "Жар" стадионига кўчирилди.

Бу ҳақда хабар қилган Ўзбекистон Футбол федерацияси бошқа тафсилотларга тўхталмаган.

Жорий йилда Лондонда бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинлари доирасида Сиднейда ўтказилган Австралия - Ўзбекистон ўйинида ўзбекистонлик футболчилар 1:1 ҳисобида дуранг натижага эришган эди.