Россияда бундан икки ҳафта аввал ўғирлаб кетилган Рустам Зоҳидов Самарқанд МХХсида ушлаб турилибди.
Самарқандлик 39 ёшли Рустам Зоҳидов 2011 йилнинг 21 декабрида Санкт-Петербургдан ўғирлаб кетилди.
Бу ҳақда 2 январ куни Озодликка хабар қилган Зоҳидовнинг рафиқасига кўра, эри Ўзбекистон томонидан диний мотивларда айбланиб, халқаро қидирувга берилган бўлган.
Хавфсизлигини ўйлаб исми сир тутилишини истаган аёлнинг айтишича, унинг эри Россияда “Ўзбекистон эълон қилган қидирувга биноан қўлга олинган ва 9 ойда – 2011 йилнинг апрелида оқланиб чиққан”.
Лекин орадан 7 ой ўтгач, уни яна ўғирлаб кетишган.
- Декабр ойида уйимизга бостириб келиб нотаниш одамлар олиб кетди. Кейин Ўзбекистонга бериб юбордида, дейди аёл.
Эрини номаълум шахслар олиб кетганидан сўнг аёл адвокат ёллаган. Адвокат Рустам Зоҳидовнинг Россиядан олиб кетилиши тафсилотларини ўрганган.
- Адвокат “қонуний олиб кетмаган, ўғирлаб олиб кетилган” деяпти. Унинг депорт қилингани ҳеч қаерда қайд қилинмаган. Ўғирлаб кетишган, дейди Зоҳидовнинг рафиқаси.
Аёлнинг айтишича, унинг турмуш ўртоғи шу кунда Самарқанддаги Миллий хавфсизлик хизматининг тергов - ҳибсхонасида сақланаяпти.
Рустамнинг яқинларига у билан учрашишга рухсат беришмаяпти.
- Ота-онаси, акалари борган экан кўрсатмабди, дейди аëл.
Рустам Зоҳидов билан боғлиқ воқеага кейинги эшиттиришларимизда яна қайтамиз.
Россиялик ҳуқуқ фаолларига кўра, Ўзбекистонда таъқиб остида бўлган шахсларнинг Россиядан яширинча экстрадиция қилиниш ҳолатлари кўплаб учрайди.
Страсбург судининг экстрадиция қилмаслик борасида қарори бўлишига қарамай, Россия икки ўзбек қочқини - Рустам Мўминов ва Абдуғани Камалиевни Ўзбекистонга яширин равишда бериб юборган эди.
Ҳуқуқ фаоллари маълумотига қараганда, сўнгги уч йил ичида МДҲ мамлакатларидан Ўзбекистонга яширинча ёки ошкора экстрадиция қилинган фуқаролар сони юздан ошган.
Уларнинг деярли ҳаммаси Ўзбекистон томонидан диний ва сиёсий мотивларда айбланаётган фуқаролардир.