Жорий йилда 8510 ўзбек оиласи янги уйга кўчади

2012 йилда Ўзбекистоннинг қишлоқ жойларидаги 8510 та оила янги турар-жойларга кўчирилади.

Uzreport.com сайти маълумотига кўра, бу икки йил аввал бошланган “Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш, намунавий лойиҳалар асосида уй-жойларни қуриш, коммунал-маиший шароитларни яратиш” борасидаги давлат дастури асосида амалга оширилади.

Ўтган йили мазкур дастурга мувофиқ 7400 та оила умумий майдони 1 миллион 100 минг квадрат метр бўлган уйларга кўчиб ўтган эди.