7 январ куни Германия президенти қароргоҳи олдида Кристиан Вулф истеъфосини талаб қилган намойишчилар йиғилди.
Улар “Вулф кетиши лозим” дея ҳайқириб, араб исёнчилари каби пойабзалларини ҳавода силкитиб турдилар.
Митингчилар президент қароргоҳига яқинлашиб борган пайтда полициячи уларни сиқиб чиқаришга ҳаракат қилди. Бу ур-тўполонда бир полициячи ва бир намойишчи жароҳатлангани, уларнинг ҳар иккаласи ҳам касалхонага юборилгани айтилмоқда.
Митингга келган кишилар президент ўзининг имтиёзли кредит олиши билан боғлиқ жанжални бости-бости қилишга уринганидан ғазабга келганларини билдирганлар.
Германия президенти Кристиан Вулф билан боғлиқ можарога декабр ойида “Билд” таблоидида эълон қилинган материал сабаб бўлди. Унда таъкидланишича, 2008 йилда Вулф (ўша пайтда у Қуйи Саксония Бош вазири лавозимини эгаллаб турганди) уй сотиб олиш учун бизнесмен дўстининг хотини Эдит Геркенсдан имтиёзли шартлар билан 500 минг доллар қарз олган. Кейинроқ президент “Билд” бош муҳарририга босим ўтказишга ҳаракат қилгани, мақола эълон қилинмаслигини сўраб, унга қўнғироқ қилганлиги маълум бўлди. Ўтган чоршанба мазкур нашрдан узр сўради ва ўз қўнғироғи катта хато бўлганини эътироф этди.
Аснода прокуратура президент Вулфни жиноий таъқиб қилиш учун асос йўқ,, деб топди. Бироқ кўплаб немис сиёсатчилари президентнинг нашрга босим ўтказишга уринишини ғайриаҳлоқий деб топиб, унинг истеъфосини талаб қила бошладилар. Кристиан Вулфнинг ўзи ҳеч қанақа қонунбузарлик содир этмаганини ва лавозимидан кетиш нияти йўқлигини билдирди.
Германия қонуни бўйича, давлат раҳбарини истеъфога чиқариш қарийб имконсиз иш. Президентни лавозимдан фақат Конституциявий суд четлата олади, ўшанда ҳам унинг конституция ёки федерал қонунлардан бирини атайлаб бузгани исботланган тақдирдагина. Бунақа пайтда мамлакат парламентидаги депутатларнинг 25 фоизи ташаббусига кўра ёки депутатларнинг учдан икки қисми қўллови билан ГФР Конституциявий судига ариза юборилиши керак бўлади.
Ҳозирда юристлар Кристиан Вулф дўстининг хотинидан уй сотиб олиш учун хусусий кредит олган пайтда Қуйи Саксония федерал ери тўғрисидаги қонунни бузган ёки бузмаганини аниқлашга ҳаракат қилмоқдалар. Бироқ бу қонуннинг бузилгани ҳам Германия Конституциявий судига ариза бериш учун асос бўлолмаслиги айтилмоқда.