Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод Лотин Америкаси давлатларига сафари доирасида Венесуэлага борди.
Бу унинг президентликка келганидан буён бу давлатга қилган бешинчи сафаридир.
Уни якшанба куни Каракас аэропортида Венесула расмийлари ва ҳарбийлари тантанали руҳда қарши олдилар. Сафари давомида Эрон раҳбарининг Венесуэла президенти Уго Чавес билан учрашиши кутилмоқда.
Венесуэладан сўнг Аҳмадийнажод Никарагуа, Куба ва Эквадорга боришни режалаштирган.
Эрон президенти сафари олдидан АҚШ раҳбарияти Лотин Америкасидаги давлатларни Эрон билан алоқаларни мустаҳкамламасликка чақирди.
АҚШ баёнотида бунга сабаб сифатида Эроннинг айни дамда кучли халқаро босим остида экани ва шу жумладан, баҳсли ядровий дастури боис Теҳронга яна янги санкциялар қўллангани тилга олинган.