Ўзбекистон Қозоғистонга шартномада назарда тутилмаган электр энергияси олгани учун 15 миллион доллар тўлайди.
Бу ҳақда Қозоғистоннинг энергетика тармоқларини бошқариш компанияси – KEGOC расмийси Марат Мухамеджановга таяниб КирТАГ ахборот агентлиги хабар қилди.
KEGOC тарқатган маълумотга кўра, куз-қиш мавсуми бошланганидан буён Ўзбекистон Қозоғистоннинг энергетика тизимидан шартномада назарда тутилмаган ҳамда прогноз қилиб бўлмайдиган ҳажмда энергия ола бошлаган.
20 декабргача шартномадан ташқари олинган энергия ҳажми 215 млн квт соатга етган.