Германияда душанба куни мамлакатдаги биринчи Ислом теологияси факултети очилди.
Тюбенген университетининг мазкур факултетига қабул қилинган 36 талаба тўрт йиллик ўқув-машғулотларидан сўнг бакалавр илмий унвонини олишади.
Машғулотлар немис тилида бўлади. Лекин, талабаларнинг араб тилини билишлари шарт.
Мазкур факултетни битирганлар келажакда имомлик қилишлари ёки Исломдан дарс беришлари мумкин.
Факултетдаги барча ўқитувчилар мусулмонлардир.
Тюбенген университетида ислом теологияси факултетининг очилиш маросимида сўз олган Германия маориф вазири Аннет Шаван мазкур факултетнинг очилиши мамлакатдаги тўрт миллион мусулмон аҳолисининг жамиятга интеграциялашуви йўлидаги муҳим қадамлардан бири бўлганини таъкидлади.