Ўзбек-қирғиз чегарасидаги аксар назорат-ўтказиш пунктларининг ишламаётгани ҳар икки давлат фуқаролари учун катта қийинчиликлар туғдираяпти.
Хусусан, Ўзбекистоннинг Андижон вилояти ва Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти ўртасидаги чегара пунктлари ёпиқлиги туфайли бу ҳудудларда яшовчи фуқаролар қўшни давлатга айланма йўллар билан ноқонуний равишда ўтишга мажбур бўлмоқдалар.
Улар буни қирғизистонликлар учун ҳам, ўзбекистонликлар учун ҳам очиқ бўлган “Дўстлик” назорат-ўтказиш пунктининг ўзлари учун олислик қилаётгани ҳамда кўп харажат талаб қилиши билан изоҳламоқдалар. Дарҳақиқат, жалолободликлар “Дўстлик”ка келиш учун камида 100-120 километр йўл босиб ўтишлари керак бўлади.
Бу ҳақда мазкур воқеаларга шахсан гувоҳ бўлган Озодлик радиоси қирғиз хизмати мухбири Санжарбек Эралиев билан қилган суҳбатимизни қуйида тинглашингиз мумкин:
Эслатиб ўтамиз, 2010 йил апрелида Қирғизистонда рўй берган инқилоб ортидан Ўзбекистон билан чегаралар ёпилганди. Икки давлат мулозимларининг узоқ давом этган музокараларидан сўнг 2011 йил 25 октябр куни (Қирғизистондаги президентлик сайловидан 5 кун олдин) Қирғизистоннинг Ўш вилояти ва Ўзбекистоннинг Андижон вилояти чегарасида жойлашган “Дўстлик” назорат-ўтказиш пункти очилди, бироқ бошқа 16 пункт ҳамон ёпиқлигича қолмоқда. Бу назорат-ўтказиш пунктларининг қачон очилиши тўғрисида бирор-бир расмий маълумот йўқ.
Бу ҳақда мазкур воқеаларга шахсан гувоҳ бўлган Озодлик радиоси қирғиз хизмати мухбири Санжарбек Эралиев билан қилган суҳбатимизни қуйида тинглашингиз мумкин:
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди