Сурия пойтахтида хавфсизлик билан боғлиқ вазият ёмонлашаётгани боис АҚШ Дамашқдаги элчихонасини ёпиш масаласини кўриб чиқмоқда.
Оқ Уй расмийлари фикрича, мамлакат Сурия Президенти Башар ал-Ассаднинг тўлиқ назоратида эмас.
Сурияда жума куни рўй берган тўқнашувларда олти киши нобуд бўлди.
Бу воқеа Араб Лигаси Суриядаги зўравонликларни тўхтатиш учун бу мамлакатга жўнатган миссиясини чақиртириб олиш ҳақида қарор қабул қилишидан икки кун олдин содир бўлди.
Президент Ассад режимига қарши оммавий норозиликлар уюштирилишининг олдини олиш мақсадида ҳукумат чекка шаҳарларга хавфсизлик кучлари жойлаштирди.
Дамашқда эса Ассаднинг ўнлаб тарафдори ҳукуматни қўллаб намойиш ўтказди.