АҚШ конгресси аъзоси Гэбриэл Гиффордс расман депутатликдан воз кечди.
Габриел Гиффордс ўтган йилги суиқасд оқибатидаги жароҳатларни даволаш учун шундай қарорга келганини билдирди.
Гиффордс ҳоним бу ҳақда Намоëндалар палатасида гапирди. Конгрессменлар бу таклифни бир неча дақиқа тик туриб олқишлашди.
Конгрессдаги демократлар вакили Ненси Пелосига кўра, Гэбриэл Гиффордс америкаликлар жасоратининг ëрқин сиймосидир.
Габриэл Гиффордс 2011 йилнинг 8 январида Аризона штатининг Тусон шаҳрида ўз тарафдорлари билан учрашаётган пайтда қуролланган шахс унга орқа тарафдан ўқ узган эди.
Оқибатда 6 киши қурбон бўлган эди. Улар орасида 9 ёшли қизалоқ ва федерал судя ҳам бор эди.
Шундан кейин Гиффордс оғир жарроҳлик амалиёти боис тирик қолган эди.
Бу ҳодисадан сўнг чиқиш қилган АҚШ Президенти Барак Обама буни "миллий фожеа", деб атаган эди.