Профессионал бокснинг WBA йўналиши бўйича энг оғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Руслан Чагаевнинг кечаги ғалабаси боксчига чемпионлик камарини қайтариб олиши учун йўл очди.
Чагаевга хомийлик қиладиган Германиядаги Universum Box-Promotion вакили Штефан Солтаунинг “Озодлик” радиосига билдиришича, ўзбек боксчиси жаҳон чемпионлиги камари учун жанг олиб бориш аҳдида қатъийдир.
“Руслан учун бу ғалаба жуда муҳим эди. Энди у чемпионлик камари учун ака-ука кличколардан бири билан, балки яна Поветкин ёки бўлмаса германиялик Марко Ҳуқ билан жанг қилиши мумкин. Лекин, унинг навбатдаги рақиби ким бўлиши ҳозирча аниқ эмас”, - деди Солтау.
Россиялик Александр Поветкин билан жангдаги мағлубиятидан беш ой ўтиб, ўзбекистонлик боксчи Руслан Чагаев 28 январ куни тринидад-ва-тобаголик рақиби Кертсон Мансвелл устидан ғалаба қозонди.
Жанг Германиянинг Эрфурт шаҳрида бўлиб ўтди.
Руслан Чагаев 2007 йилнинг 14 апрел куни россиялик рақиби Николай Валуевни енгиб, илк бор профессионал бокснинг WBA йўналиши бўйича энг оғир вазн тоифасида Жаҳон чемпиони бўлган.
Лекин, украиналик боксчи Владимир Кличкодан мағлубиятга учраб, энг оғир вазн тоифасида чемпионлик камаридан буткул айрилганди.
Андижонлик Руслан Чагаев бир неча йилдан буён Германиядаги Universum Box-Promotion клубида шуғулланиб келади.