Тошкентда лицензиясиз йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланганлиги айтилаётган таксичи 1 йилга ахлоқ-тузатиш ишларига ҳукм қилинган.
Интернетдаги Олам.уз нашрига кўра, Мирзо Улуғбек тумани солиқ инспекцияси ходимлари ўтказган рейд пайти У. Саримсаков исмли шахс, такроран тегишли тартибда лицензия олмасдан аҳолига пуллик транспорт хизмати кўрсатиб келаётганлиги аниқланган.
Унга суднинг ҳукми билан 20 минимал иш ҳақи миқдорида жарима ва 1 йил муддатга аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.
Ўзбекистонда 2012 йил, 1 январдан бошлаб лицензиясиз такси ҳайдовчиларини жаримага тортиши чораси кучайтирилиб, жумладан бунинг учун машиналарини мусодара қилиш каби жазо белгиланган.
Ҳукуматнинг "Йўналишдаги таксилар фаолиятини тартибга солиш ҳақида"ги янги қарори ижроси мамлакатдаги йўловчи ташиш билан машғул юз минглаб одамларга таъсир қилиши кутилмоқда.
Ҳозирда пойтахт Тошкент ва вилоятларда таксиларни махсус рангга бўяш ва жиҳозлаш ишлари кетаётгани айтилади.