Митт Ромни Флоридада ҳам ғолиб

Митт Ромни.

АҚШ президентлиги учун Республикачилар партиясидан номзод танлаш жараëни давом этмоқда. Партия ичидаги дастлабки сайловларнинг Флоридада ўтказилган сўнгги даврасида яна Митт Ромни 46 фоиз овоз билан ғолиб чиқди.

Бу ғалаба Ромнининг ноябр ойига белгиланган президентлик сайловларида жорий президент Барак Обаманинг асосий рақиби бўлиш имконини янада оширди.

Флорида дастлабки сайловларини иккинчиликда тугатган Намояндалар палатасининг собиқ раиси Нют Гингрич¸ республикачи фаолларнинг 32 фоизи овозини қозонди.