Газпром Европага газ экспортини қисқартирди


Рим расмийларига кўра¸ айни кунларда Россия Италияга узатилаëтган табиий газ миқдорини 10 фоизга қисқартирган.

Газпром берган изоҳда айтилишича¸ Россияда ҳукм сураëтган қаттиқ совуқ боис¸ экспортга мўлжаллаган газ ички истеъмолчиларга юборилмоқда.

Айни кунларда Москвада ҳаво ҳарорати тунда -30 даражага тушиб кетган.

Европа Комиссияси матбуот котиби Италияда газ тақчиллиги олдини олиш учун ЕИ ўз заҳираларидаги газдан фойдаланишини маълум қилди.