Бугун Германия Канцлери Ангела Меркел Хитой расмийларини Эроннинг ядровий дастури учун Теҳронга босим кўрсатишга чақирди.
Мекркел Хитойга ташрифи давомида президент Ху Цзинтао ва Бош вазир Вен Жиабао билан учрашиб, расмий Теҳрон халқаро ҳамжамиятнинг зиддиятли ядровий дастур борасидаги чақириқларига беписандлик билан қараётгани боис, Эронга янги санкциялар қўллаш масалаларини муҳокама қилди.
Хитой Эрон нефтининг асосий харидорларидан бири ҳисобланади.
ЕИ ва АҚШ Осиё давлатларини Эрондан сотиб олаётган нефт маҳсулотлари ҳажмини камайтиришга ундаб келмоқда.
23 январ куни ЕИ Эронга жорий қилган нефт эмбаргосида Теҳрон билан нефт хомашёси ва нефт маҳсулотлари хусусидаги шартномаларни имзоламаслик кўзда тутилган.
Меркел ўзининг Хитойга уч кунлик расмий сафари доирасида Сурия ва евроҳудуддаги молиявий бўҳрон масалалари муҳокамасига ҳам тўхталиши кутилаяпти.