Қирғизистонда 2011 йил октябр ойида ўтказилган президент сайловида иккинчи ва учинчи ўринни эгаллаган Адахон Мадумаров ва Қамчибек Ташиев янги ҳаракат тузди.
“Бутун Қирғизистон” партияси бошлиғи Мадумаров ва “Ата Журт” партияси етакчиси Ташиев янги тузилган ҳаракатнинг асосий вазифаси Қирғизистон халқини бирлаштириш ва мамлакатда адолат ўрнатишдан иборат эканини маълум қилдилар.
Улар халқ ишончига эга бўлган янги ҳукумат турли сиёсий партиялар ҳамда сиёсий партияларга аъзо бўлмаган кишилардан ташкил топган бўлиши кераклигини таъкидладилар.