Британияда чиқадиган The Telegraph газетаси ўз муштарийлари эътиборини Ўзбекистондаги энергетик бўҳронга қаратмоқда. Газета мухбири билан суҳбатда бўлган Британия армиясининг собиқ зобити Ўзбекистон бўйлаб бир ҳафталик сафари ҳақида гапириб берди.
Унинг айтишича, ўзбекистонликлар бензин, газ, электр қуввати, сув тақчиллигидан нолишмоқда.
Британиялик офицер Термездан Тошкентгача кетаётиб учратган 23 АЁҚШдан 20 таси ёпиқ экани, очиқларида эса юзлаб машиналар навбатда турганига гувоҳ бўлган.
Британиялик Ўзбекистонда норозилик кайфияти кучайди деган фикрларга ҳам қўшилмаслигини таъкидлаган. Ўзбекистонда кўплаб эзилган одамларани учратган бўлсада, улар норозиликдан кўра, бўйсинишга тайёр деган хулосага келган The Telegraph суҳбатдоши.
Жорий қиш мавсумида Ўзбекситоннинг аксар минтақаларида аҳолига газ ва электр етказиб беришда жиддий чекловлар жорий қилинган.