Қирғизистон Бош вазири Ўмирбек Бабанов чоршанба куни мамлакат парламентида қилган чиқишида ўзига қарши илгари сурилаётган қўшни Қозоғистондан 9 минг тонна радиоактив кўмирни сотиб олганига оид айбловлар исботланса, истеъфога кетишга тайёрлигини баён қилди.
Сешанба куни мухолифатдаги Ота-Журт партиясидан депутат Миқтибек Абдиллаев парламентда қилган чиқишида мазкур иш юзасидан Бабанов билан президент Алмазбек Атамбаев сўроқ қилинишлари лозимлигини айтган эди.
Бош прокуратуранинг маълум қилишича, заҳарли кўмирнинг Қирғизистонга олиб кирилиши ва Чуй вилоятидаги мактаблар ва қариялар уйига тарқатилишига рухсат берганликда гумон қилинаётган етти расмий ҳибсга олинган.
Ўтган йилнинг ноябрида ҳуқуқ фаоллари Қозоғистоннинг Қулан конларидан олиб келинган 9 тоннага яқин кўмир радиоактив эканини аниқлаганидан кейин, мазкур ҳодиса юзасидан тергов бошланган эди.