Сурия мухолифати фаолларининг айтишича, пайшанба куни ҳукумат кучлари Ҳомс шаҳрини бомбардимон қилишни давом эттиргани оқибатида ўнлаб одам ҳалок бўлган.
Сурия инсон ҳуқуқлари ташкилотига кўра, ҳукумат кучлари Ҳомсни пайшанба тонгдан бомбардимон қила бошлаган. Бир миллион аҳоли яшайдиган бу шаҳар олти-кундан бери армия томонидан ҳужумга учрамоқда.
Ҳомс президент Башар ал-Ассад режимига қарши 11 ойдан бери давом этаётган норозиликлар марказларидан биридир.
Фаоллар ҳисоб-китобига кўра, 4 февралда бошланган бомбардимон оқибатида Ҳомс шаҳрида камида 400 киши ўлдирилган.
Хорижий журналистларнинг шаҳарга киритилмаётгани боис талафотларга оид аниқ рақамларни билишнинг иложи йўқ.
БМТ Инсон ҳуқуқлари идораси раҳбари Нави Пиллай 8 феврал куни халқаро ҳамжамиятни Сурияда тинч аҳолининг “қатлиом қилиниши”ни тўхтатиш учун тезкор чоралар кўришга чақирди.