АҚШ Давлат котибининг таълим ва маданият масалалари бўйича ўринбосари Адам Эрели Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида қабул қилинди.
Вазирлик маълумотига кўра, мулоқот чоғида Ўзбекистон-АҚШ муносабатларини кенгайтириш ва икки томонни қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан фикр алмашилган.
Учрашувда маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорликни кенгайтириш ва икки мамлакат халқлари ўртасида алоқаларни мустаҳкамлаш муҳимлиги таъкидланган.
Учрашувда АҚШнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Жорж Крол ҳам иштирок этди.
16-17 феврал кунлари Тошкентда “Зиёли ва интеллектуал жиҳатдан баркамол авлодни тайёрлаш – барқарор тараққиёт ва мамлакат модернизациясидаги муҳим омил” деб номланган халқаро анжуман бўлиб ўтмоқда.
Йиғилишда Америка делегацияси ҳам иштирок этмоқда.
Ҳозир АҚШ олийгоҳларида 560 нафар ўзбекистонлик талаба ўқимоқда.