Ўзбекистонда спиртли ичимликлар ишлаб чиқариш кўпайди

Ўтган йили Ўзбекистонда 11,3 миллион декалитр ароқ-вино ишлаб чиқарилди.

“Новости Узбекистана” нашри маълумотига кўра, бу 2010 йилга нисбатан 5,6 фоизга кўпдир.

Сўнгги етти йил ичида Ўзбекистонда спиртли ичимликлар ишлаб чиқариш икки баробарга кўпайган.

2012 йилнинг 1 январидан бошлаб спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларига солинадиган акциз солиғи 15 фоиздан 21 фоизгача оширилди.