ЕИ Сурияга қарши янги босқич санкцияларни қўллади

Европа Иттифоқи Ташқи ишлар вазирлари Сурияга қарши янги босқич санкцияларни жорий этди.

Душанба куни Брюсселда ўтган учрашувда Сурия Марказий банки улушларини музлатиш, президент Ассадга яқин бўлган 7 амалдорнинг ЕИга ташрифини тақиқлаш, Суриянинг юк ташувчи самолётларига ЕИ ҳаво ҳудудига киришни тақиқлаш ҳамда Сурия билан олтин ва бошқа қимматбаҳо металлар савдосини тўхтатишга қарор қилинди.

Бунга қадар ЕИ томонидан жорий этилган санкцияларга мувофиқ Суриядаги 150 га яқин ташкилот ва шахснинг номини ўз ичига олган қора рўйхат тузилган ҳамда Ассад режимига нисбатан нефт, қурол-яроғ эмбаргоси жорий этилган эди.

Сурия режимига нисбатан янги санкциялар 60 дан ортиқ давлат расмийлари иштирокида "Сурия дўстлари гуруҳи" халқаро учрашувидан сўнг жорий этилди.