Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг матбуот эркинлиги масалалари бўйича вакили Қирғизистон ҳукуматини Фергана.Ру сайтига қўйилган тўсиқни олиб ташлашга чақирди.
ЕХҲТнинг матбуот эркинлиги масалалари бўйича вакили Дуня Миятович Қирғизистон раҳбариятини Фергана.Ру сайтини тўсишни бас қилиш ва мамлакатда Интернет эркинлигини таъминлашга чақирди.
- Судни қарорисиз Фергана.Ру сайтига қўйилган тўсиқ олиб ташланиши керак. Интернетда тўсиқ қўйиш Қирғизистоннинг ахборот воситалари эркинлиги борасида олган мажбуриятларига зиддир, - дея таъкидлади Миятович.
Ўтган ҳафта Қирғизтелеком провайдери Марказий Осиёдаги воқеаларни кенг ёритиб келадиган машҳур Фергана.ру саҳифасини ёпиб қўйгани ҳақда хабар қилинган эди. Провайдер бунга ҳукумат қарори асос бўлганини билдирганди.
Қирғизистон парламенти Фергана.ру агентлиги чоп этаётган мақолаларни миллатчилик ва экстремистик характерга эга, деб топган.
Депутатлар мазкур саҳифа мақолалари провокацион ҳамда миллий адоват ва зиддият келтириб чиқаради, деган ишонч билан бир неча бор Фергана.руни ёпишга уринганлар ҳам.
- Парламент депутатлари оммавий ахборот воситалари фаолиятини чекловчи эмас, балки рағбатлантирувчи, уларни эркинлигини кафолатловчи қонунларни қабул қилиши керак. Мен бу ҳақда Жўғўрқу Кенеш раиси Асилбек Жээнбековга йўллаган мактубимда ҳам эслатганман, - деди ЕХҲТнинг матбуот эркинлиги масалалари бўйича вакили Дуня Миятович.
Қирғизистонда "Қирғизтелеком"дан ташқари бошқа интернет провайдерлари ҳам фаолият юритади.
Уларга ҳам Қирғизистон давлат алоқа агентлигидан сайтни ёпиш борасида қарор келиб тушгани ё йўқлиги ҳозирча тасдиқланмаган.
Чегара билмас мухбирлар ташкилоти ҳам Қирғизистонда Фергана.рунинг ёпиб қўйилишини кескин қоралаган эди.
Фергана.ру Ўзбекистонда ҳам тўла таъқиқланган ўнлаб мустақил нашрларнинг биридир.