Покистонда камида 18 одам ҳужум қурбони бўлди

Покистон шимолида қуролли гуруҳ автобусни ўққа тутгани оқибатида камида 18 киши нобуд бўлди.

Исми ошкор этилмаслигини сўраган полиция ходимининг Озодликка айтишича, ҳужумга учраганлар Покистонда озчиликни ташкил этган шиа мазҳабидаги мусулмонлардир.

Ҳужум сешанба куни Кўҳистон туманининг Харбан Нала қишлоғида амалга оширилган.

Хабарларга кўра, автобус пойтахт Исломобод яқинида жойлашган Равалпинди шаҳридан мамлакат шимолидаги Гилгит шаҳрига кетаётган пайтида қуролли суннийлар автобусни икки томондан ўққа тутган.