Сурияда яраланган икки ғарблик журналист – британиялик Пол Конрой ҳамда франциялик Эдит Бувие Ҳомс шаҳридан Ливанга олиб ўтилган.
Бу хабарни Британия ва Франция расмийлари тасдиқлади.
Sunday Times газетаси фототасвирчиси Конрой ва Figaro рўзномасининг мухбири Бувие Сурия мухолифати ва Сурияни озод қилиш армияси ёрдамида Ҳомс шаҳридан олиб чиқилган.
Ўтган хафта Сурия марказидаги Ҳомс шаҳрида Сурия ҳукумат кучларининг бомбардимони оқибатида Британиянинг Sunday Times рўзномаси мухбири Мэри Колвин ва франциялик фотожурналист Реми Ошлик ҳалок бўлган эди.
Париждаги Чегара билмас мухбирлар ташкилотига кўра, Сурияда Башар Ассад тузумига қарши қўзғолонлар бошланган ўтган йилнинг март ойидан буён 27 журналист нобуд бўлган.