Жанаўзен воқеаларида айбланган 6 одам авф қилинди

Қозоғистон ҳукумати Жанаўзен воқеаларида айбланиб ҳибсга олинган олти кишини авф қилди.

Бу ҳақда кеча Жанаўзен аҳолиси билан учрашган Қозоғистон Бош прокуратураси расмийси Сапарбек Нурпеисов маълум қилди.

Ўтган йилнинг 16 декабрида Жанаўзенда юз берган тартибсизликлар чоғида 16 киши нобуд бўлган, 100 зиёд киши яраланган эди.

Воқеадан кейин бир неча мухолифатчи ҳибсга олингани тўғрисида хабар қилинган.