Ромпей иккинчи муддатга ЕИ президентлигига тасдиқланди

Брюсселдаги Европа Иттифоқи саммитида Ҳерман ван Ромпей иккинчи муддатга ЕИ президентлигига тасдиқланди.

Жаноб Ромпей ушбу лавозимда 2014 йил оҳиригача қоладиган бўлди.

Ҳерман ван Ромпей ўзи вазифасини ақл-идрок билан адо этиши ва иқлим ўзгариши ҳамда Европадаги юқори даражали ишсизликни асосий муаммолар сифатида кўришини айтди.

Ромпейнинг номзоди Брюсселда Европа Иттифоқига аъзо 27 давлат раҳбарлари иштирок этган саммит чоғи бир овозда қабул қилинди.