"Ҳизб ут-Таҳрир" гуруҳига аъзоликда айбланиб, 13 йилдан буён қамоқ жазосини ўтаётган тошкентлик маҳкум, 41 ёшли Абдураҳмон Сагдиевнинг жасади 29 феврал куни яқинларига берилди.
Жорий йилнинг 29 феврал куни 41 ёшли Абдураҳмон Сагдиевнинг жасади солинган тобут Навоийдаги 64/46 сонли қамоқхонадан Тошкентнинг Ўрикзор маҳалласидаги уйига жўнатилди.
Марҳумнинг акаси Абдураҳим Сагдиевнинг Озодликка айтишича, Навоий қамоқхонаси расмийлари укасининг маҳбуслардан бири томонидан уриб ўлдирилганини айтишган.
- Оëғида кўкарган экан. Медэкспертизада ëзиб берган ички органларнинг лат ейиши, ички қон кетишдан оламдан ўтган деган. Иккита маҳбус урушиб қолиб укангизни уриб ўлдириб қўйибди, дейишди,- дейди марҳумнинг акаси.
Абдураҳим Сагдиевга кўра, Навоий қамоқхонаси расмийлари укасини ўлдирган маҳкумга нисбатан жиноий иш очилганини билдиришган.
Укасининг ўлими борасида расмийлар илгари сураётган иддаоларни шубҳа остига олишга ожизлигини айтади Абудраҳим Сагдиев.
- Худо билади энди. Бизга қоронғу. Бизлар ҳақиқатни излаганимиз билан топа олмаймиз. Бизлар энди Худога солдик,- дейди марҳумнинг акаси.
Абдураҳмон Сагдиевнинг ўлими билан боғлиқ вазиятни ўрганаётган Ўзбекистон Мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромов эса маҳкумнинг ўлимига қийноқлар сабаб бўлган деган иддаони илгари суради.
- Маҳбусларнинг ўзи уриб ўлдирган деб гапиришаяпти. Лекин бу унақа эмас. Бу ерда колония ходимларини ҳимоя қилмоқчи. Уларда айб йўқ, демоқчи бўлаяпти. Ураëтган бўлган тақдирда ҳам улар тўхтатиши мумкинку. Бу шу даражагача калтакланган эканмики ички органлари ҳаммаси узилиб кетган. Суд медэкспертиза шунақа хулосани берган. Лекин бу ўзи бир неча марта ШИЗОларда (жарима изоляторида-таҳр.) қийноққа учратилган маҳбуслардан бири. Шунинг учун бу фақат қийноқдан ўлган деб биламан. 13 йил давомида жуда кўп қийноқларга учратилган. Мана мен бу ишни ўрганиб кўрдим. 1999 йилда ҳибсга олинган пайтларида ҳам тергов органларида жуда қаттиқ қийноқларга учратилган. Кейин бир неча колонияларда бўлган. Колонияларда ҳам қаттиқ қийноқларга учратилганини билдим,- дейди Суръат Икромов.
Тошкентнинг Ўрикзор маҳалласида яшаган, уч фарзанднинг отаси Абдураҳмон Сагдиев 1999 йилнинг 25 майида “Ҳизб ут-Таҳрир” гуруҳига алоқадорликда айбланиб ҳибсга олинган.
Абдураҳим Сагдиевга кўра, укаси ўз уйида “Ҳизбчилар”нинг йиғилишини ўтказаётган пайти ушланган.
- Аъзо бўлган эканда. Бизлар билмаган эканмизда ўшанда. Бўйнига олган. Китоблар, дафтарлар, нима нарсалар чиққан. Видеога олиб, нима қилишган. Бўйнига олган. Ўртоқларим билан кетдим деганда, у ер бу ерда учрашиб, нима қилиб юришган. Кейин бизларнинг уйда йиғилишган. Йиғилишиб ўтиришганда, Ҳизб ут-Таҳрир ўқиш ўқиб ўтиришганда олиб кетишган уйдан,- дейди Абдураҳим Сагдиев.
Ўша йили 11 август куни Сагдиев Жиноят кодексининг 159-моддаси (Ўзбекистон конституциявий тузумига тажовуз қилиш), 244/1-моддаси (Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш ва тарқатиш), 244/2-моддаси (диний-эсктремистик ташкилотларга алоқадорлик) моддалари бўйича айбланиб, 16,5 йилга озодликдан маҳрум қилинган эди.
Суръат Икромовнинг айтишича, ҳар йили Ўзбекистон қамоқхоналаридан 200 га яқин маҳкумнинг жасади чиқади ва аксар ҳолларда уларнинг қийноқлар натижасида ҳалок бўлгани қайд қилинади.
Ўтган йилнинг 24 июн куни Тошкентдаги маҳбуслар шифохонаси – "Сангород"дан андижонлик 34 ёшли Абдуманнон Ортиқовнинг жасади уйига жўнатилди.
8 июн куни Ҳизб ут-Таҳрир ташкилотига аъзоликда айбланиб, 20 йилга қамалган 37 яшар Мирзаев Абдулазизнинг жасади Тошкент вилояти Чиноз туманидаги уйига келтирилди.
Андижондаги Ботирхоновлар хонадони 25 май куни ўғиллари 29 ёшли маҳбус Умиднинг қазо қилгани ҳақидаги хабарни олишди.
Озодлик ўтган йилнинг бошида Ўзбекистон Жазони ижро этиш бош бошқармаси бошлиғи Шодиев номига иккита хат йўллаб, Ўзбекистон қамоқхоналаридаги ўлим ҳолатлари ва қийноқлар қўлланилиши борасидаги иддоаларга ойдинлик киритишни сўради. Аммо орадан бир йил ўтиб ҳам, қамоқхоналардаги вазият учун маъсул идорадан жавоб олмадик.
Ўзбекистон ҳукумати халқаро минбарлардан туриб, қамоқхоналардаги қийноқларнинг систематик эканини инкор этиб келмоқда. Тошкент расмийларига кўра, Ўзбекистон қамоқ ва ҳибсхоналарида қийноқ билан боғлиқ алоҳида олинган ҳолатларгина бўлиши мумкин, холос.

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди