14 март куни “Улуттар биримдиги” партиясининг юзлаган тарафдори Ўш шаҳридаги марказий майдонга йиғилди.
Кеча Ўш мэри Мелис Мирзақматовга қарашли экани айтиладиган “Улуттар биримдиги” партияси вакиллари 4 март куни ўтказилган “маҳаллий сайловлар натижаларини сохталаштирмаслик” талаби билан йиғин ўтказгандилар.
Уларнинг фикрича, “Улуттар биримдиги” бу сайловларда ғалаба қозонган партия сифатида Ўш шаҳар кенгашидаги 45 та депутатлик ўрнидан 23 тасини эгаллаши керак эди. Мазкур партия вакиллари, агар Марказий сайлов комиссияси томонидан уларга шундан кам мандат берилса, улар муддатсиз норозилик намойиши бошлаш ниятида эканларини билдирганлар.
Бунгача Ўш шаҳар ҳудудий сайлов комиссияси “Улуттар биримдиги” партияси 21 мандатга эга бўлганини маълум қилганди.
4 март куни Ўшда ўтказилган маҳаллий сайловларда “Улуттар биримдиги” партияси 47 фоиздан кўпроқ, Қирғизистон социал-демократик партияси қарийб 24 фоиз, “Республика” партияси 17 фоиздан кўпроқ, “Адилетту Қирғизстан” партияси 5 фоиздан зиёдроқ, “Ата Мекен” партияси эса 2 фоиздан мўлроқ овоз олганди.
Маҳаллий қонунчиликка кўра, Ўш мэрини сайлаш ваколати шаҳар кенгаши депутатларига берилган.
Экспертлар фикрича, “Улуттар биримдиги” партияси вакилларини хавотирга солган жиҳат – улар 21 мандат олган тақдирда қолган партиялар ўзаро келишиб, шаҳар кенгашида коалицион кўпчиликни ташкил қилиб қолиши мумкинлигидир. Агар “Улуттар биримдиги” кенгашда 50 фоиздан кам мандатга эга бўлиб қолса, пировардида Мелис Мирзақматов мэрлик курсисини бошқа кишига бўшатиб бериш эҳтимоли бор. Бу эса, кузатувчиларга кўра, Мирзақматовни ташвишга солмай қўймайди.
“Улуттар биримдиги” партияси штаб бошлиғи Таалай Сабировнинг айтишича, бугун митингга йиғилганлар асосан Ўшдаги 5272-, 5283- ва 5288-сайлов участкаларидаги овоз бериш натижалари бекор қилинишига қарши норозилик билдирганлар. Бу участкалардаги натижалар бекор қилиниши оқибатида, Сабировга кўра, унинг партияси 3 минг овоз ёки 2 мандатдан маҳрум бўлади.
Бу участкалар асосан қирғиз миллатига мансуб аҳоли истиқомат қиладиган Ақ-Тилек мавзеи ва Жапалақ қишлоғида жойлашганини айтган “Улуттар биримдиги” партияси штаб бошлиғи мазкур ҳудудда яшовчи кишилар МСК қароридан норози бўлаётганини айтди.
- Биз бу участкалардаги сайлов натижалари бекор қилинишини эмас, балки бу жойларда қайта сайлов ўтказилишини талаб қиламиз, - деди Таалай Сабиров.
Маълумотларга кўра, бугун Ўшда ўтган митингда МСК аъзоларининг истеъфога кетиши бўйича ҳам талаблар янграган.
Айни пайтда Ўш шаҳар ҳудудий сайлов комиссияси Саадат Маматалиевага кўра, 13 март куни МСК қарори билан Ўшдаги уч сайлов участкасидаги натижаларнинг бекор қилиниши сайловнинг умумий натижаларига таъсир қилмайди.
Унинг айтишича, “Улуттар биримдиги” аввал ҳам 21 мандатга эга бўлиб турганди, 3 участкадаги овоз бериш натижалари бекор қилинганидан кейин ҳам бу рақам ўзгаришсиз қолган.
Бироқ бугун Ўшдаги митингда сўзга чиққанлар Марказий сайлов комиссиясининг бу қароридан норози эканларини яна бир бор таъкидлаганлар ҳамда ўз талаблари қондирилмагунича муддатсиз норозилик намойишини давом эттиражакларини билдирганлар.