Ўзбекистон ҳукуматини ҳокимиятдан ағдаришни мақсад қилган жанггари гуруҳ аъзоси экани тахмин қилинган шахс АҚШнинг Филаделфия шаҳрида FBI - Федерал тергов бюроси ходимлари томонидан қўлга олинди.
45 яшар Бахтиёр Жумаев АҚШ Давлат департаментининг террорчи гуруҳлар рўйхатига киритилган Исломий жиҳод иттифоқини молиявий қўллаб-қувватлаганликда айбланмоқда.
АҚШ расмийларига кўра, Жумаев шу каби айблов билан январ ойида Чикаго шаҳрининг халқаро аэропортида қўлга олинган Жамшид Мухторовнинг яқин дўсти бўлган.
АҚШ прокурорлари Мухторов Исломий жиҳод иттифоқи номидан кураш олиб бориш учун хорижга учиб кетмоқчи бўлган пайтда қўлга олинганини айтган.
Франс Пресс ахборот агентлиги хабарига кўра, агар айбдор деб топилса, Бахтиёр Жумаев 15 йилга қамоқ жазосига ҳукм қилиниши ва 250 минг доллар жаримага тортилиши мумкин.