12.uz нашри берган хабарга кўра, Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов 2020 йилга қадар Тошкентнинг Эски шаҳар қисмини тўлиқ таъмирдан чиқариш, ободонлаштириш ва инфратузилмасини ривожлантириш бўйича чора-тарбирлар дастурини тасдиқлаган.
Президент қарорига мувофиқ, пойтахтнинг Эски шаҳар қисми замонавий талаб даражасида деярли тўлиқ таъмирланади. Ҳозирча таъмирга оид аниқ режалар маълум қилингани йўқ.
Аммо шу вақтга қадар шаҳарнинг турли ҳудудларида амалга оширилган таъмир ишлари, асосан, эски уйларни бузиш, йўлларни кенгайтириш, давлат ташкилот ва корхоналари биноларини тўла ёки қисман янгилаш, шунингдек, кўп йиллик дарахтларни олиб ташлаб, ўрнига янги дарахтларни экишдан иборат бўлиб келмоқда.
Бу жараёнда, хусусан, уйидан тўла ёки қисман ажараётган аҳоли вакиллари уларнинг ҳақ-ҳуқуқларига тўла риоя этилмаётгани ҳақида Озодликка кўп бор мурожаат қилган.