Медведев: ЕврАзЭс Иттифоққа айланди

Душанба куни Москвада бўлиб ўтган Евроосиё Иқтисодий Ҳамжамияти ташкилоти саммитида Россия Президенти Дмитирий Медведев тузилма аъзолари 2015 йилгача “янги Евроосиё Иттифоқи”ни тузишга келишиб олганларини баён қилди.

Кечаги учраушвда Медведевдан ташқари, Беларус, Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистон президентлари қатнашди. Учрашувда шунингдек, кузатувчи давлатлар – Арманистон, Молдова ва Украина раҳбарлари ҳам иштирок этди.

Ўзбекистон ҳам Евроосиё Иқтисодий Ҳамкорлик ташкилотига 2006 йилда қўшилган, бироқ 2008 йилда ундаги иштирокини тўхтатишини эълон қилган.