Лавров Беларусни ўлим жазосига мораторий эълон қилишга чақирди

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Беларус ҳукуматини Европа давлатлари каби ўлим жазосига мораторий эълон қилишга чақирди.

Лавровнинг бу баёноти Минск метросида ҳужум уюштирган икки шахс қатл этилганидан бир неча кун ўтиб эълон қилинди.

2011 йил ноябр ойида 15 одам нобуд бўлган Минскнинг “Октябр” метро станциясида портлаш содир этганликда айбдор деб топилган Владислав Ковалёв ва Дмитрий Коновалов ўтган ҳафта охирида қатл этилди.

Беларус ҳукуматининг бу қарори халқаро ҳамжамият томонидан кескин қоралади.