Туркия 2020 Еврога мезбонлик қилмоқчи

Туркия Бош вазири Ражаб Тойиб Эрдўғон ўз мамлакати футбол бўйича 2020 йилги Европа чемпионатига мезбонлик қилиш ҳуқуқи учун курашажагини эълон қилди.

Эрдўғон пайшанба куни Истамбулда бошланган Европа Футбол федерацияси – УЕФА конгресси иштиркочилари олдида қилган чиқишида Туркия бунинг учун тегишли инфратузилмани яратаётганини таъкидлади.

УЕФА келаси ҳафта 2020 йилги Евро биринчилигига мезбонлик учун танлов эълон қилади.

Туркия 2016 йилги чемпионатга мезбонлик қилиш ҳуқуқини қўлга кирита олмаган.