Қувайтдаги мусобақаларда ғолиб чиққан қозоқ спортчиси шоҳсупага кўтарилган маҳал Қозоғистон миллий гимни ўрнига британиялик сатирачининг “Борат” филмидаги ҳажвий гимн янграгани кечирим талабига асос бўлди.
Қозоғистон миллий гимнининг гўëки Қозоғистонда суратга олинган “Борат” филмидаги масхараомуз гимн билан алмаштирилиши кейинги ойлар ичида кетма-кет содир бўлди.
Қозоғистонлик Мария Дмитренко отиш бўйича Қувайтда ўтказилган халқаро Гранд Прида биринчи ўринни эгаллаб¸ медал олиш учун шоҳсупага кўтарилганида¸ Қозоғистонни дунëдаги энг фаровон юрт қилиб тасвирловчи тантанали гимн янграши лозим эди.
Аммо қозоғистонликлар кўксини фахр-ифтихор туйғуларига тўлдириши кўзда тутилган ватанпарварлик руҳидаги миллий гимн ўрнига Дмитренко ва маросимда қатнашганлар¸ Қозоғистон олий навли калий экспорти ва нисбатан тоза фоҳишалари учун мадҳ қилинган “Борат” филмидаги ҳажвий гимнни эшитдилар.
Қувайтдаги тақдирлаш маросими акс этган видеолавҳаларда бу масхараомуз гимнни эшитган қозоғистонлик спортчи қизнинг довдираб қолганини пайқаш мумкин бўлмаса-да¸ Қозоғистон спортчилари ташкилотчилардан бундай жиддий хатолик учун дарҳол кечирим сўралишини талаб қилганлар.
Ташкилотчиларга кўра¸ уларга “Борат”дан олинган ҳажвий қозоқ гимнини мусиқа ширкатлари Қозоғистон миллий гимни сифатида тақдим қилишган.
Ҳозирда Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳам бундай хатолик юзасидан расмий изоҳ кутаëтганини билдирди.
Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Илëс Умаровнинг айтишича¸ ўтган йил охирида оғир вазнли тош кўтариш бўйича Парижда ўтказилган жаҳон чемпионатида ҳам айни хатоликка йўл қўйилган ва мусобақа ташкилотчилари бунинг учун дарҳол узр сўраганлар.
Ҳозирча Қувайт расмийлари 22 март куни содир бўлган воқеа ҳақида изоҳ бермадилар.
2006 йилда халқаро майдонда экранларга чиққан Саша Барон Коэннинг “Борат” филми Қозоғистондан ташқари яна бир қатор мамлакатлар¸ жумладан Ўзбекистон ва Қувайтда ҳам тақиқланган.

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди