Медведев Деҳлига келди

Бугун Ҳиндистон пойтахтига келган Россия президенти Дмитрий Медведев бу ерда Бразилия¸ Ҳиндистон¸ Хитой ва Жанубий Африка (BRICS) президентларининг олий даражали учрашувида иштирок этади.

Дунëнинг энг йирик иқтисодига айланиб бораëтган бешала давлат раҳбарларининг икки кунлик Деҳли саммитида глобал иқтисод вазияти¸ халқаро барқарорлик ва хавфсизлик муаммоларининг муҳокама қилиниши белгиланган.

Айрим хабарларга кўра¸ Деҳли учрашувида Халқаро валюта жамғармаси ва Жаҳон банки раҳбарларини саралаш масаласи ҳам муҳокама қилинади.

Дунëнинг энг йирик бу икки молия тизими раҳбарлигига ҳозирга қадар шаклланган анъанага кўра¸ фақат Ғарб намояндалари тайинланиб келмоқда.

Аммо иқтисоди ривожланиб бораëтган бошқа давлатлар бу тизимлар тепасига ўз вакиллари қўйилишини талаб қилмоқдалар.