Россия Қирғизистонда қурилиши режалаштирилган гидроэнергетик иншоотларга хўжайинлик қилиш иддаосини билдирмоқда.
Кремл делегацияси билан қирғиз ҳукумати расмийларининг Бишкекда ўтган музокаралари чоғида Россия Қирғизистонда ҳамкорликда қурилиши режаланган гидроэнергетик корхоналар акцияларининг 75 фоизига эгалик қилмоқчи экани билдирилди.
Қирғизистон ва Россия ўртасида 2009 йилда Қамбарота-1 ва Юқори Норин ГЭСларини қуриш юзасидан шартнома имзоланган эди. Қамбарота-1 ГЭСининг қурилиши ортидан Қирғизистон электр энергиясини Афғонистон, Покистон ва Хитойга экспорт қилиш имкониятига эга бўлади. Айни пайтда Қирғизистонда ишлаб чиқарилган электр энергияси Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Россияга сотилади.
Агар Россия ГЭСлар акцияларининг 75 фоизига эгалик қилса, ўнга яқин давлатлатга экспорт қилинаётган электр энергияси назорати Кремл қўлига ўтади.
Қирғизистон ҳукумати эса Россиянинг бундай талабига рад жавобини берган. Бишкек расмийлари Кремлдан 2009 йилда имзоланган шартномада белгиланган мажбуриятларини бажаришни ва акцияларнинг 50 фоизидан ортиғига даъво қилмасликни талаб этмоқда.
- Биз ўз позициямизда қатъий туришимиз керак. Ҳар икки томон акцияларни 50 фоиздан бўлиштириб олиши керак. Чунки бу бизнинг энергетик мустақиллигимизни таъминлайди. Иккинчидан сув заҳиралари устидан назоратни ўз қўлимизда сақлаб қоламиз. Келажакда сув заҳиралари катта сиёсатга айланади. Россия 75 фоиз акцияга эгалик қилса, назорат Москванинг қўлига ўтиб қолади,- дейди парламент депутати Қурманбек Дийканбаев.
Қирғизистоннинг собиқ ташқи ишлар вазири Аликбек Жекшенқуловнинг айтишича, Москва охир-оқибат қирғиз томонининг талабларини инобатга олишга мажбур бўлади.
- Менинг фикримча, Москва Марказий Осиёдаги энергетика заҳираларини ўз таъсир доирасига олмоқчи. Шунинг учун ҳам Путин президент сифатида қасамёдга келтирилгач, Кремл Марказий Осиёга алоҳида эътибор қаратади, -деди Аликбек Жекшенқулов.
Собиқ вазирнинг айтишича, Москва Қирғизистондаги гидороэнергетик лойиҳалар бўйича имзоланган шартнома талабларини бажармаса, у ҳолда Россия ўрнини Хитой, Туркия ёки Қозоғистон эгаллашни яхши тушунади.
Айни пайтда Бишкекка келган Туркия делегацияси ҳам қирғиз ҳукумати билан музокаралар ўтказаётгани хабар қилинди. Аввалроқ қирғиз ҳукумати Туркия билан энергетика соҳасида ҳамкорлик қилишдан манфаатдор эканини эълон қилган эди.