Францияда экстремизмга алоқадорликда гумонланган 19 шахс қўлга олинди

Франция Президенти Николя Саркози.

Франция Президенти Николя Саркози полиция мамлакат шаҳарларида ўтказган рейдлар давомида исломий экстремизмга алоқадорликда гумонланган 19 шахс қўлга олинганини билдирди.

Франция радиоси орқали қилган чиқишида Саркози амалиётлар давомида ўқотар қуроллар, жумладан, АК-47 автоматлари ҳам топилганини таъкидлади.

Франция президенти экстремизмга алоқадорликда гумонланган шахсларга қарши рейдлар давом этишини қўшимча қилди.

Хабарларга кўра, жума кунги амалиётлар Франция ғарбидаги Нант, мамлакат жанубида жойлашган Тулуз ва бошқа шаҳарларда ўтказилган.