Қарийб 20 йилдан бери узилиб қолган Қирғизистон-Озарбайжон сиёсий-иқтисодий алоқалари қайта тикланди.
Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Боку сафари ҳақида журналистларга маълумот берар экан, Озарбайжон томони нефтни қайта ишлаш заводи қурилишини молиялаштиришга розилик билдирганидан мамнун эканини алоҳида таъкидлади.
- Бу биз учун жуда катта қадам бўлади. Чунки завод қурилиши учун 250 миллион доллар сармоя ётқизилади. 30 апрелда бу борада Қирғизистон ва Озарбайжон ҳукуматлараро комиссияси махсус йиғилиш ўтказади. Озарбайжон томони бизга заводни қуриш учун мутахассисларни ҳам жўнатмоқчи, - деди Алмазбек Атамбаев.
Президентлар учрашуви чоғида Озарбайжон томони Қирғизистондаги “Залкар” банкини сотиб олишдан манфаатдор эканини ҳам билдирган.
Қирғизистон ва Озарбайжон ўртасидаги сиёсий, иқтисодий ва маданий алоқалар бу икки мамлакат мустақилликка эришганидан сўнг узилиб қолган эди. Озарбайжон президенти Илҳом Алиев орадан 20 йил ўтиб қайта тикланаётган муносабатлар бундан буён мустаҳкам бўлишига умид билдирди.
- Бир неча ой олдин биз йиғилишлардан бирида учрашган эдик ва мана шу учрашув давлатларимиз ўртасидаги алоқаларни қайта тиклашга туртки берди. Бугун биз 10 йилга мўлжалланган иқтисодий, сиёсий ва иқтисодий алоқаларимиз режасини аниқлаб олмоқчимиз, - деди Озарбайжон президенти Илҳом Алиев.
Озарбайжон президенти, шунингдек, август ойида Қирғизистонга расмий сафар билан бориш таклифини қабул қилганини ҳам айтиб ўтди.
Расмий маълумотга кўра, Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Озарбайжонга сафари чоғида асосан туркийзабон давлатлар бирлиги мавзусида кўпроқ гапирган. Алмазбек Атамбаевнинг Озарбайжон парламентида қилган чиқишининг асосий мавзуси ҳам туркий бирлик масаласи бўлган.
Қирғизистон янги ҳукумати икки йилдан бери туркий тилли давлатлар ва Туркия билан стратегик ҳамкорликни ривожлантириш йўналишида фаолият юритмоқда. Жорий йилнинг июн ойида Бишкекда туркий тилли давлатлар парламентлари ассамблеясининг анжумани ўтказилади.
Шундан келиб чиққан ҳолда, қирғизистонлик кузатувчилар Озарбайжоннинг Қирғизистонга сармоя ётқизиш режасини туркийпарастлик ғоялари билан боғлашмоқда. Таҳлилчиларга кўра, Озарбайжон Қирғизистонга 250 миллион доллар сармоя ётқизиб, нефтни қайта ишловчи завод қуришдан манфаатдор эмас.
“Боку учун бу завод ҳеч қандай иқтисодий фойда келтирмайди. Шунинг учун ҳам Озарбайжон ҳукуматининг бу режасини фақат сиёсий қарор сифатидагина қабул қилиш мумкин”, демоқдалар экспертлар.