Афғонистонда бу йил НАТОнинг 100 ҳарбийси ўлди

Жорий йилда Афғонистонда НАТОнинг 100 ҳарбийси ҳалок бўлган, уларнинг ярмидан кўпи америкалик аскарлардир.

Кеча Фарёб вилоятидаги толиблар томонидан уюштирилган ҳужум оқибатида АҚШнинг уч ҳарбийси ўлгани хабар қилинди.

Бугун Фарах вилоятида полиция бўлимига бўлган ҳужумда камида саккиз нафар полициячи нобуд бўлди.

Ҳужум учун маъсулиятни толиблар ўз зиммасига олгани маълум қилди.