Исроил ҳукумати немис ёзувчиси, Нобел мукофоти совриндори Гунтер Грассни “исталмаган шахс”лар рўйхатига қўшди ва эндиликда унинг Исроилга кириши тақиқланади.
Бунга Грасснинг Исроил ташқи сиёсатини танқид қилиб ёзган памфлети сабаб бўлган.
Ўтган ҳафтада чоп этилмиш шеъри бўйича немис нашрларига изоҳ берган Гунтер Грасс ядровий қуролга эга бўлган “яҳудий давлати бутун жаҳонга хавф солаётгани”ни урғулаганди.
Немис ёзувчисининг бу чиқишлари Германияда кўпчилик томонидан антисемитизм кўриниши ўлароқ қораланган бўлса, эронликлар бу манзумани олқишлар билан кутиб олди.
84 ёшли Гунтер Грасс бир неча йил муқаддам Иккинчи Жаҳон уруши охирларида СС қўшинлари сафида хизмат қилганини эътироф этганди. Немис ёзувчисини “исталмаган шахс”лар рўйхатига киритишга оид қарор ҳам собиқ миллатчиларнинг Исроилга киришини тақиқловчи қонун асосида қабул қилингани айтилмоқда.