"Бугуннинг гаплари" дастури меҳмонларидан бири Ибод Хакимов бу йилги битирувчилар ҳам меҳнат муҳожирлари сафини тўлдиришидан афсусда.
Яна бир ойдан сўнг мактаб, коллеж ва олийгоҳлардан навбатдаги битирувчилар учирма бўлади. Улар ўзлари учун қандай йўлни танлайдилар? Олийгоҳларда ўқишни давом эттирадиларми ёки Россиядаги меҳнат мухожирлари сафларини тўлдирадиларми?
"Бугуннинг гаплари" дастурининг аввалги меҳмонларидан бири сўнгги йилларда ўзбеклар орасида саводхонлик даражаси ўта тушиб кетгани ва бугунги кундаги ўзбек мактаблари фақат Россия учун арзон ишчи кучи бўлган гастрабайтерларни етиштириб бериш билан шуғулланаётганини иддао қилган эди.
Шулардан келиб чиққан ҳолда бугунги эшиттиришимизни саводхонлик мавзусига бағишламоқчи бўлдик.
Дастуримизнинг бугунги меҳмонлари Ўзбекистондаги ўрта таълим мактабларидан бирининг адабиёт ўқитувчиси Ёдгор Рашид ва коллеж ўқитувчиси Ибод Ҳакимов.

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди