Ўзбекистонда Озодлик сайтига тўсиқ қўйилгани боис унга кириш имкони йўқлигидан муштарийлар ҳамон арз қилмоқда. 3 минут вақтингизни сарфлаб, телефонингизга бепул VPN иловасини юкланг ва тўсиқсиз Озодликка киринг!
********************************************
Эътиборингизга ҳавола қилинаётган Psiphon 3 дастури юқори малакали мутахассислар томонидан www.ozodlik.org сайти учун махсус ишлаб чиқилди.
Psiphon 3 нима?
Psiphon 3 бу Psiphon Inc. компанияси томонидан яратилган VPN ва HTTP прокси серверлар ёрдамида Интернетга айланма йўл билан кириш имконини берадиган янги воситадир. Psiphon 3 клиенти автоматик тарзда Интернетга киришнинг янги айланма йўлларини топиб, қўйилган тўсиқларни четлаб ўтиш имконини оширади.
Psiphon 3 ни қаердан топишим мумкин?
Psiphon 3 клиент дастурини юклаб олиш учун мана бу линкни босинг ёки ozodlik@ozodlik.info манзилига имэйл юборинг. Бунда имэйлни ҳеч нарса ёзмасдан, бўш ҳолатда юборсангиз ҳам бўлади, сизга юборилган жавоб хатида Psiphon 3 дастурига доир линклар ва изоҳ берилади.
Psiphon 3 дастурини ишлатиш учун компьютерингизда Windows XP, Windows Vista ёки Windows 7 дастури бўлиши керак. Mac OS X ва мобил платформалар, жумладан Android учун Psiphon 3 дастури устида иш олиб борилмоқда!
Psiphon 3 ни очиқ манбалардан ҳам бепул юклаб олиш мумкин. Манба коди ва унга оид ҳужжатларни project home page сайтидан топишингиз мумкин.
Psiphon 3 ни қандай ўрнатаман?
Psiphon 3 клиент дастурини компьютерга юклаб олиб, ўрнатинг. Дастурни ўрнатганда, унинг Psiphon Inc. компаниясига доир қонуний маҳсулоти эканлигини англатувчи ёзув пайдо бўлади.
Дастур ўрнатилиши биланоқ Psiphon 3 автоматик тарзда Интернетга уланади. Уланаётганини англатувчи икона пайдо бўлади.
Яшил иконанинг пайдо бўлиши эса Psiphon 3 тўсиқни олиб ташлаб, сизни аллақачон Озодлик сайтига олиб кирганини англатади.
Дастурни ёпганингизда, Psiphon 3 автоматик тарзда алоқадан узилади. Алоқа каналини ўзгартириш учун тегишли белгини босишингиз мумкин.
Баъзан VPN протоколи тўсилган бўлиши мумкин, бу ҳолда 20 секунд ўтгач, Psiphon 3 автоматик тарзда SSH канали орқали HTTP ва SOCKS прокси серверлар орқали кириш йўлларини таклиф қилади. Бу режимда Интернет трафикнинг ҳаммаси Psiphon 3 орқали ўтмайди, айрим иловалар ўтади холос. Psiphon 3 Windows тизимидаги прокси тартибини автоматик равишда барча оммабоп браузерлар тан оладиган режимга мослайди.
Psiphon 3 дастури Интернет фойдаланувчилари йўлидаги ҳар қандай ғовни олиб ташлайди.