Москвада янги қурилаётган бино қулаб тушди

Москва шаҳри жанубида янги қурилаётган олти қаватли бинонинг қулаши оқибатида икки киши ҳалок бўлди, 10 киши жароҳат олди.

Маълумотларга кўра, бино тунги соат иккида қулаган. Фожеа содир бўлган жойда ҳозирда 150 чоғли қутқарувчи ишлаяпти.

Россия ахборот агентликларининг ҳуқуқ-тартибот идораларига таянган ҳолда хабар қилишича, ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилган ва айни пайтда содир бўлган воқеа сабаблари ўрганилмоқда.