Россиялик бир гуруҳ ҳуқуқ ҳимоячилари Россия ҳукумати томонидан Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди қарорлари қўпол тарзда бузилаётгани юзасидан Европа суди раиси ва бошқа қатор ташкилотларга хат юборди. Номада сўнгги пайтларда Ўзбекистон ва Тожикистонга бериб юборилиши тўхтатилган шахсларнинг мамлакатдан ноқонуний олиб чиқилиши ҳоллари кўпайиб бораётгани масаласига эътибор қаратилди.
Россиялик инсон ҳақлари ҳимоячилари ва юристлар Россия ҳукуматига қочқинлик сўраб мурожаат қилган, айниқса Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларининг ноқонуний бериб юборилаётгани ёки яширинча олиб чиқилаётганидан хавотир билдирмоқда.
Озодлик таҳририятига келган хатда, Ўзбекистон ва Тожикистонда бериб юборилаётган қочқинларнинг ҳаёти ва соғлигига хавф мавжуд эканлиги ва Страсбург Судининг 39 Қоидасига кўра, уларнинг бериб юборилиши тўхтатилганига қарамасдан, Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари ғайриқонуний ҳатти-ҳаракатлари туфайли ғойиб бўлган шахслар номлари келтирилади.
“29 март куни Москва вилоятида тожикистонлик Низомхон Жўраевнинг ғойиб бўлиши бизни Страсбург суди ва Европа Кенгашининг бошқа тузилмаларига махсус мурожаат билан чиқишга мажбур қилди”, дейди Озодлик Радиоси билан суҳбат бу баёнотни изоҳлаган Москвадаги “Фуқаровий кўмак” ташкилотининг Марказий-осиёлик қочқинларга кўмак дастури раҳбари Елена Рябинина.
- Нима учун бу масала айнан ҳозир кўтарилгани кўпчиликни қизиқтирмоқда. 7 апрел куни Низомхон Жўраевнинг Тожикистонга олиб кетилгани аниқланди, чунки шу куни уни Тожикистон телевидениеси орқали кўрсатишди. Унда у гўёки ўз хоҳиши билан ортга қайтганини айтибди. Бу ғирт ёлғон! Жўраевнинг иши Европа судида кўриб чиқилиши кутилаётган эди. Қолаверса, қандай қилиб эндигина турмадан қўлида оддий маълумотнома билан чиққан шахс учта чегарадан ўтиб ўз юртига эсон-омон етиб борди экан?! дея савол беради Елена Рябинина.
Ҳуқуқ фаолининг сўзларига кўра, шу йилнинг 25 январида Страсбург суди Котибияти Россиянинг Европа судидаги вакилига юзага келган вазият хусусида махсус хат юборган. Унга илова қилинган рўйхатда асосан ўзбекистонлик ва тожикистонлик 25 қочқиннинг тақдирига алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги айтилган.
“Шунга қарамасдан, изолятордан озод қилинган Низомхоннинг ўғирлаб кетилиши биз учун кутилмаган ҳодиса бўлди” дея давом этади Елена Рябинина.
- Бу билан Россия ҳукумати ўзи имзолаган халқаро мажбуриятлар ва Страсбург қарорларига лоқайдлигини яна бир бор намойиш этди. Биз бу одамларнинг Россиядан олиб чиқилишида Россия махфий хизматларининг қўли бор-йўқлиги ҳақида бирор маълумотга эга эмасмиз. Лекин одамларнинг айнан самолётларда олиб кетилаётгани, аксар ҳолларда. уларда чегарани кесиб ўтишга рухсат берувчи ҳужжатларнинг мутлақо йўқлигини ҳисобга олсак, хавфсизлик хизматисиз бу ишлар амалга ошмаслигига амин бўламиз. Бизнинг бу тахминларимизга ўтган йилнинг 21 декабрида Санкт-Петербургдан Ўзбекистонга Рустам Зоҳидовнинг олиб кетилиши ойдинлик киритди, дейди Елена Рябинина.
Пулково аэропорти маъмурияти Рустам Зоҳидов чегара назоратидан қайддан ўтмагани ва чегарани кесиб ўтмагани тўғрисида хабар бергани ҳам ҳуқуқ фаолларининг шубҳаларини кучайтирмоқда. Аммо, адвокатлар Зоҳидов 22 декабр куни аллақачон Самарқанд Ички ишлар бошқармасида ўтирганини аниқлашган.
“Фуқаровий кўмак” ташкилоти раҳбарининг айтишича, куни кеча Россия Бош прокуратураси Рустам Зоҳидовнинг Ўзбекистонга ноқонуний олиб чиқилиши юзасидан расмий суриштирув натижаларини эълон қилди. “Унда Ленинград вилояти бўйича Федерал миграция хизмати 21 декабр куни Зохидовни депортация қилиш тўғрисида қарор чиқарган ва ўша куниёқ бу қарорни амалга оширган. Бу билан Россия ҳукумати одамларнинг ноқонуний бериб юборилаётганига бевосита алоқаси борлигини тасдиқлади!”, деди Елена Рябинина.
Рустам Зоҳидов, Низомхон Жўраевлардан ташқари Махмадрузи Искандаров, Савриддин Жўраев, Суҳроб Қозиев ва бошқа қатор қочқинлик мақомида бўлганлар ҳам Ўзбекистон ва Тожикистонга яширинча олиб чиқилгани маълум.
Ўзбекистон ва Тожикистонга ўғирлаб кетилган шахсларнинг Европа судидаги адвокати Анна Ставицкая Озодликка Россия ҳукуматининг мазкур масаладаги позициясини юрист сифатида “ақлга сиғмас”, дея таърифлади.
- Европа суди бу шахслар экстрадициясини тақиқлаганига қарамасдан, маҳаллий ҳукумат вакиллари тожик ва ўзбек кучишлатар идораларига одамларни бу усуллар ёрдамида бериб юборишга кўмаклашаётганини на ҳуқуқий, на оддий инсонийлик юзасидан изоҳлаб бўлади. Бу оддий “беспредел”! Шу сабабли, биз бу масалага жаҳон жамоатчилиги эътиборини қаратмоқчимиз, дейди адвокат Анна Ставицкая.
Россиялик 12 нафар ҳуқуқ ҳимояси вакиллари, юристлар ва адвокатлар имзолаган бу хатда Ўзбекистон ва Тожикистонга ноқонуний бериб юборилган шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланиши ва Россия ҳукуматидан уларнинг ортга қайтарилишини талаб қилиш сўралган.